“Барселона” 17 ёшли бразилиялик ҳимоячини нишонга олди
Спорт
−
27 Декабрь 2024 3015 1 дақиқа
Каталониянинг “Барселона” клуби “Сан Паулу” жамоаси ҳимоячиси Николас Босхардтга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Манбага кўра, “Барселона“ “Сан Паулу”нинг 17 ёшли қанот ҳимоячисини таркибга қўшиб олмоқчи. Ярим ҳимояда ҳам ўйнай оладиган футболчининг Бразилия клуби билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. Унинг товон пули 60 миллион еврони ташкил этади.
“Кўк-анорранглилар” Николасни ўз ёш тоифасидаги энг яхши футболчи деб билади. Бироқ, у ҳали “Сан Паулу” катталар жамоасида майдонга тушмаган. Қайд этилишича, Босхардтнинг ёши кичиклиги сабаб, у кейинги ёзгача Европада ўйнай олмайди.
Live
Барчаси