Барибир Матиасга қарши жанг қиладиган бўлдим – Шоҳжаҳон Эргашев

Спорт

image

Супер енгил вазнли ўзбекистонлик проф боксчи Шоҳжаҳон Эргашев ва IBF йўналиши чемпиони пуерто-риколик Сабриэль Матиас жангини ташкил қилиш вазифаси IBF ташкилотининг зиммасига ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон вакилининг ўзи QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Спортчига кўра, Сабриэль Матиас ташкилотдан ҳимоя жанги олдидан собиқ чемпион Сергей Липинец билан жанг ўтказиш ҳақидаги сўровини қаноатлантирмаган. Шунингдек, Эргашевнинг оёғидаги жароҳат сабаб енгилроқ жанг олиш истаги ҳам рад этилган.

“IBF чемпионлиги учун жангга мен буюрилган бўлишимга қарамай, Сабриэль Матиас ташкилотдан Сергей Липинецга қарши жанг сўраганди. Бундан келиб чиққан ҳолда, мен ҳам промоутеримга чемпионликка қадар битта енгилроқ жанг ўтказишни таклиф қилдим. Бироқ IBF'нинг якуний хулосасига билан Сабриэль Матиас ва Сергей Липинец жанги бекор қилинди. Шу билан бирга, менинг енгилроқ жанг ҳақидаги сўровим ҳам қабул қилинмади. Эндиликда IBF камари учун пуерто-риколик амалдаги чемпионга қарши жангимни ташкил қилиш ташкилотнинг зиммасига қолди. Барибир Сабриэль Матиасга қарши жанг қиладиган бўлдим. Узоғи икки ҳафтада ҳаммаси расман ҳал бўлади”, дейди Шоҳжаҳон Эргашев.

Маълумот учун, Сабриэль Матиас профбоксда 20 та жанг ўтказиб, 19 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган. Даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев эса фаолияти давомида 23 та жангда иштирок этиб, барчасида рақибларидан устун келган. У жангларининг 20 тасида нокаут, 3 тасида ҳакамлар қарори билан ғалабага эришган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шоҳжаҳон Эргашев IBF Сабриэль Матиас

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made