Барчангиздан узр сўрайман – Нганну
Спорт
−
09 Март
8242Кеча, 8 март куни оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Франсис Нганну британиялик собиқ WBO, WBA, IBO ва IBF йўналиши бўйича жаҳон чемпиони британиялик Энтони Жошуага мағлубиятга учрагач, ўз фикрларини билдирди.
Ҳозирга вақтга келиб камерунлик спортчи бокс баҳсларида ғалаба қозониб улгургани йўқ. Унинг ҳисобида 2 та мағлубият бор.
“Барчангиздан узр сўрайман. Бугун рингда мен учун ёмон кун бўлди, лекин эртадан янги кун бошланади. Қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат”, деб ёзди Нганну ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Қайд этилишича, Жошуага нокаут эвазига мағлуб бўлганидан кейин Нганну ҳушига келиши учун кислород ниқобига эҳтиёж сезган.
Маълумот учун, Энтони Жошуа Нганнугача 2023 йил 23 декабрь кунида швециялик Отто Уаллинни техник нокаутга учратган. Уаллин жангни давом эттиришдан бош тортган ва ғалаба Жошуага насиб этган. Боксда Франсис Нганну биринчи марта 2023 йил 28 октябрда рингга чиққан. Ўшанда у Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Тайсон Фьюрига қарши жанг қилиб имкониятни бой берган.
LiveБарчаси