Барча замонларнинг энг яхши дарвозабони аниқланди

Спорт

image

Туриннинг “Ювентус” клуби дарвозабони Жанлуижи Буффон футбол тарихидаги энг яхши дарвозабонга айланди. Бу ҳақда “La Gazzette dello Sport” нашри ёзмоқда.

Маълум бўлишича, Италия нашри 18 мамлакатнинг 18 нафар номдор дарвозабони орасида “Ҳар вақтнинг энг яхши дарвоза посбони” сўровномасини ўтказган. 

Сўровнома натижаларига кўра, Буффон еттита овоз билан ғолиб бўлган. Собиқ СССР дарвозабони Лев Яшин беш овоз билан иккинчи ўринда, италиялик Дино Зофф эса иккита овоз билан кучли учликни якунлаган. Гордон Бэнкс, Икер Касильяс, Петер Шмейхель, Зепп Майер, Ладислао Мазуркевич, Рожерио Сени ва Клаудио Таффарел биттидан овоз олган.

Эслатиб ўтамиз, Италиянинг “Милан” футбол клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович Буффонни тарихдаги энг яхши футболчи деб билишини айтганди.

Маълумот ўрнида, Италия нашри ўтказган ушбу сўровномада иккинчи ўринни олган Собиқ Иттифоқ футболчиси Лев яшин “Олтин тўп”ни қўлга киритган ягона дарвозабон ҳисобланади.

Бундан ташқари, Лев FIFA томонидан ХХ асрнинг энг яхши дарвозабони деб топилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Буффон дарвозабон

Баҳолаганлар

188

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг