Барча кўчмас мулклар 2021 йил охиригача давлат рўйхатидан ўтказилади

Жамият 5271
image

Ер участкасига бўлган ҳуқуқларни Миллий геоахборот тизимида тўғридан тўғри рўйхатдан ўтказиш тизими жорий этилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган.

Бу ҳудди сал олдинроқ бино-иншоотларни нотариал тасдиқлашда жорий этилган амалиётга ўхшайди. Нотариус бирор бир бинони сизга ўтиши ҳақидаги шартномани тасдиқлаб, уни бир вақтнинг ўзида онлайн режимда кадастрдан давлат рўйхатидан ўтказиб беради. Фармонда ер участкасига бўлган ҳуқуқ ҳам, у вужудга келган пайтнинг ўзида рўйхатдан ўтиши лозимлиги белгиланмоқда.

Бу фармон қабул қилинганига қадар олинган ер участкаларичи? Уларнинг эгалари қўлида ҳоким қарори бор, лекин ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Бундай ҳуқуқ эгалари ҳам, улар хоҳ давлат бўлсин, хоҳ нодавлат ўз маблағлари ҳисобига кадастр йиғмажилди тайёрлаб, ўзларига тегишли ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказишлари шартлиги белгиланмоқда. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 200
Рейтинг: 2.9
t
×