Барча инвестиция лойиҳалари хатловдан ўтказилиб, айримлари тўхтатилади

Жамият 2983
image

Ўзбекистонда барча инвестиция лойиҳаларини хатловдан ўтказилиб, молиявий манбаси бўлмаганлари тўхтатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланди.

Молия вазирлиги мазкур Трансформация қилинадиган йирик давлат корхоналари ва хўжалик бирлашмалари, Давлат активларини бошқариш агентлиги Корпоратив бошқарув ва молиявий аудит жорий этиладиган, операцион самарадорлиги ошириладиган давлат иштирокидаги корхоналар бўйича:

•    2021 йил 1 январга қадар Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда халқаро стандартларга мувофиқ қайта баҳоланадиган конлар (давлат захиралари) рўйхати ва “йўл хариталари”ни тасдиқлайди;

•    2021 йил 1 февралга қадар 2021 йил учун корхоналарнинг бюджет лойиҳасини ишлаб чиқади;

•    2021 йил 1 июлга қадар 3 йиллик бизнес режаларини (жорий фаолияти, инвестиция лойиҳалари ва уларни молиялаштиришнинг аниқ манбалари, шу жумладан халқаро молия бозорлари маблағлари ҳисобидан, молиявий модели) ишлаб чиқишни таъминлайди;

•    2021 йил 1 июлга қадар корхоналарнинг барча инвестиция лойиҳаларини хатловдан ўтказиб, бошланмаган ҳамда молиявий манбалари аниқ бўлмаган лойиҳаларни тўхтатиш чораларини кўради.

Вазирлар Маҳкамаси (Жамшид Қўчқоров) 2021 йил 1 январга қадар мазкур бандда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ушбу корхоналар кесимида “йўл харита”ларини тасдиқлайди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 81
Рейтинг: 3
Теглар
t
×