“Barbie” фильми иккита “Олтин Глобус”ни қўлга киритди

Маданият-санъат

image

2023 йилнинг энг кассабоп фильми бўлган “Barbie” 81-“Олтин Глобус” киномукофоти маросимида бирдан иккита номинация бўйича ғолиб бўлди. Бу ҳақда мукофотнинг расмий саҳифасида хабар берилди.

Билдирилишича, тақдирлашда Грета Гервигнинг “Barbie“ фильми ”Кинематография ва касса ютуқлари” номинациясида етакчи бўлган. Бу намойиш этилганининг дастлабки ойидаёқ катта шов-шувга сабаб бўлган ва бир нечта мамлакатда тақиқланган фильмнинг биринчи мукофотланиши ҳисобланади. 

Шунингдек, маросимда таниқли америкалик хонанда Билли Айлиш ва Финнеас О’Коннелл томонидан ижро этилган фильмнинг “What was i made for?" номли саундтреки “Кинофильм учун энг яхши қўшиқ” деб топилди. 

Бундан ташқари, “Оппенгеймер”, “Галактика қўриқчилари 3", ”Жон Уик 4", “Ўргимчак-одам: Коинотлар тўри”, “Фильмларда Супер Марио оға” ва Тейлор Свифтнинг гастроль сафари акс этган “Тейлор Свифт: Эрас саёҳати” фильмлари “Олтин Глобус” мукофотига лойиқ кўрилди.

Маълумот учун, "Barbie" фильми дунё киноэкранларига чиқарилганининг 17-кунидаёқ 1 миллиард АҚШ долларидан ортиқ маблағ жамғарган. Бу Гервигни фильми миллиард доллар ишлаб топган биринчи аёл режиссёрга айлантирганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Barbenheimer” фильмлари Google қидирув тизимида бир йил мобайнида энг кўп қидирилган сўз, деб топилди ва ChatGPT`ни ортда қолдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

мукофот фильм Barbie тақдирлаш Олтин Глобус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made