Банклар амалга оширадиган операциялар рўйхати кенгайди

Жамият

image
Банклар учун қандай фаолиятлар тақиқланган ёки чекланган? north_east

Банклар учун қандай фаолиятлар тақиқланган ёки чекланган?

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунни қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Қонунга мувофиқ, банклар амалга оширадиган операциялар рўйхати бир қатор янги банк операциялари билан тўлдирилди.

Хусусан, қимматбаҳо металлардан ясалган тангаларни сотиб олиш ва сотиш, электрон пулларни чиқариш, улардан фойдаланиш ва тўлаш каби операциялар шулар жумласидандир.

Банклар томонидан амалга ошириладиган молиявий операциялар жумласига қуйидагилар киради:

•  пул маблағларини омонатларга (депозитларга) жалб этиш;

•  тўловларни амалга ошириш, шу жумладан банк ҳисобварақларини очмасдан амалга ошириш;

•  жисмоний ва юридик шахсларнинг банк ҳисобварақларини, шу жумладан банкларнинг вакиллик ҳисобварақларини очиш ҳамда юритиш;

•  кредитларни уларнинг қайтарилиши, фоизлилиги ва муддатлилиги шарти билан ўз номидан ўзининг маблағлари ҳамда жалб этилган маблағлар ҳисобидан бериш;

•  чет эл валютаси билан нақд ва нақдсиз шакллардаги операциялар;

•  жисмоний ёки юридик шахс билан тузилган шартнома бўйича мол-мулкни ишончли бошқариш;

•  инкассация ва касса хизматларини кўрсатиш;

•  учинчи шахслар номидан уларнинг мажбуриятлари бажарилишини назарда тутувчи кафолатлар бериш ва бошқа мажбуриятларни қабул қилиш;

•  учинчи шахслардан пул шаклидаги мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқини олиш (факторинг);

•  қимматли қоғозларни чиқариш, харид қилиш, сотиш, уларнинг ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш, мижоз билан тузилган шартномага биноан қимматли қоғозларни бошқариш, улар билан бошқа операцияларни бажариш;

•  аффинланган қимматбаҳо металлар сотиб олиш ва сотиш, шу жумладан металларни масъул сақлаш ҳисобварақларини ҳамда металларнинг эгасизлантирилган (жисмоний бўлмаган) ҳисобварақларини юритиш;

•  қимматбаҳо металлардан ясалган тангаларни сотиб олиш ва сотиш;

•  ҳосилавий молия воситалари (деривативлар) билан операцияларни амалга ошириш;

•  ҳужжатларни ёки қимматликларни сақлаш учун махсус биноларни ёки уларнинг ичидаги сейфларни ижарага бериш;

•  лизинг бериш;

•  қонун ҳужжатларида назарда тутилган шаклларда қарзлар бериш;

•  молиявий операциялар билан боғлиқ маслаҳат хизматлари кўрсатиш;

•  активлар мажмуини (портфелини) бошқариш;

•  электрон пулларни чиқариш, улардан фойдаланиш ва тўлаш;

•  банк карталарини бериш ва тўловларга ишлов бериш, банк карталарига бошқа ташкилотлар, жумладан бошқа молия институтлари билан биргаликда хизмат кўрсатиш.

•  Банклар банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа молиявий операцияларни ҳам амалга оширади.

•  Банклар банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияда кўрсатилмаган молиявий операцияларни амалга оширишга ҳақли эмас.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

Теглар

Банк банк фаолияти

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг