Банк мансабдорлари пластикдаги пулларни ўмариб келгани аниқланди
Жамият
−
19 Март 2019
9168Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги банклардан бирининг бир гуруҳ мансабдор шахслари ушбу банк мижози ҳисобланган 15 нафар фуқароларнинг банк пластик карточкаларидаги пулларни ўзлаштириб келган. Бу ҳақда Хоразм вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Уюшган жиноий гуруҳ 2 йил давомида жами уч миллион сўмдан ортиқ пулларни мижозларнинг логин ва паролларидан фойдаланган ҳолда талон-тарож қилиб келган.
Мижоз ишончини оқлай олмаган юқоридаги банк ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси