Банк картаси йўқолса туну кун хабар юбориш имконияти таъминланади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қонунга мувофиқ, тўлов тизими тўловларни тўлов тизимининг оператори, тўлов тизими иштирокчилари ва (ёки) тўлов ташкилотларининг тўлов тизими оператори томонидан белгиланган тўлов тизимининг тартиб-таомилларини, инфратузилмасини ва қоидаларини қўллаш воситасида ҳамкорлик қилиш йўли билан амалга оширишни таъминлайдиган муносабатлар мажмуидир.

Тўлов хизмати тўлов хизматларидан фойдаланувчи ва тўлов хизматларини етказиб берувчи ўртасида тузилган шартнома, шу жумладан оммавий оферта тарзидаги шартнома асосида кўрсатилади. 

Ўзбекистон ҳудудида тўловлар қуйидагилар орқали амалга оширилади:

•    нақд пул маблағларини ўтказиш;
•    электрон пулларни ўтказиш;
•    пул маблағларини тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш;
•    пул мажбуриятини ёки пул маблағларини тўлаш тўғрисидаги фармойишни ўз ичига олган тўлов ҳужжатини бериш;
•    электрон тўлов воситаларидан фойдаланиш.

Шунингдек, қонунга кўра, банк картасининг эмитенти банк картасини сақловчини банк картаси йўқолганлиги ва (ёки) банк картасидан рухсатсиз фойдаланилганлиги тўғрисидаги хабарномани туну кун юбориш имконияти билан таъминлаши шарт.

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

қонун пластик карта банк

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг