Бангладешда юк ва йўловчи поездлари тўқнашиб кетди. Қурбонлар бор
Олам
−
23 Октябрь 2023
3010Бангладешда юк ва йўловчи поездининг тўқнашуви оқибатида 100 дан ортиқ одам жароҳатланди, камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бҳайраб шаҳри ҳокимияти вакили Садиқур Раҳмон хабар берди.
Маълум қилинишича, Бангладешнинг Бхайраб шаҳри яқинида юк поезди қарама-қарши йўналишда кетаётган йўловчи поезди билан тўқнашиб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса бир поезд бошқасининг йўлига ўтиб қолиши оқибатида содир бўлган.
Тўқнашув оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар эса 100 дан ортиқлиги айтилмоқда. Хизматнинг қўшимча қилишича, ҳозирда қутқарувчилар ҳудудда фаол иш олиб бормоқда ва қурбонлар сони ошиши ҳам мумкин.
“Айни дамда воқеа жойидан 15 нафар жасад топилди, уларнинг сони ортиши мумкин”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистоннинг Синд вилоятидаги Навабшоҳ шаҳрида, поезд вагонининг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида 30 киши ҳалок бўлгани, яна 50 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Ҳиндистонда йўловчи поезди бошқа поезднинг рельсдан чиқиб кетган вагонларини уриб юборганди. Оқибатда кўплаб одамлар ҳалок бўлиб, 300 киши жароҳатланган.
LiveБарчаси