Бангладешда норозилик намойишларида камида 19 киши ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Бангладешнинг Дакка, Нараянганж ва Читагонг шаҳарларида ҳукуматга қарши норозилик намойишларида камида 19 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.

Маълумотларга кўра, тартибсизликлар оқибатида 500 дан ортиқ киши турли даражада жароҳатланган. Қурбонлар сони ортиши кутилмоқда.

Мамлакат пойтахти Даккада полиция намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган. Бир қатор ҳудудларга зирҳли техникалар киритилган, шаҳарда мобил алоқа ва интернет ўчирилган. 

Намойишчилар Бангладешнинг 1971 йилдаги Мустақиллик урушида қатнашган фахрийларнинг оила аъзолари учун давлат иш ўринларининг 30 фоизигача бўлган квота ажратилиши тизимини бекор қилишни талаб қилмоқда. Минглаб университет талабалари полиция ва ҳукмрон партия тарафдорлари билан тўқнашган. Ҳукумат бунга жавобан университетларни номаълум муддатга ёпиш ва кампусларда хавфсизлик кучларини жойлаштириш орқали жавоб берди. Намойишчиларнинг асосий қисмини ташкил қилган талабалар ҳукумат истеъфоси ва маошлар оширилишини талаб қилмоқда.

Мамлакатнинг Адлия вазири Анисул Хак ҳукумат амалдорлари норозилик иштирокчилари билан музокаралар учун бир стол атрофига ўтиришга тайёр эканлигини билдирган. Бироқ, унинг сўзларига кўра, намойишчилар қурбонлар сони кўплигини баҳона қилиб, вазирнинг таклифини рад этган.


Мақола муаллифи

Теглар

намойиш Бангладеш Дакка Нараянганж ва Читагонг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг