Балида паром ҳалокатга учраши оқибатида 6 киши қурбон бўлди
Олам
−
30 Июнь 2021
3020Бали қирғоғида бортида 50 дан ортиқ одам бўлган йўловчи пароми ҳалокатга учради, оқибатда 6 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар берган.
Таъкидланишича, ҳодиса Бали ороли яқинидаги сув зонасида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, паром бортида 41 йўловчи, шунингдек, экипажнинг 15 аъзоси бўлган.
Ҳалокат юз берган жойга қутқарув кемалари юборилган. Фавқулодда хизматлар камида 20 кишини сувдан олиб чиққан. Маълум бўлишича, паромда бўлган саккиз киши жароҳат олган.
Қайд этилишича, паром Ява оролидан Балига кетаётган бўлган. Ҳодисанинг сабаби ҳозирча номаълум, бортдаги одамларни қидириш давом этмоқда. Ҳозирча, ҳалокат қурбонларининг олти нафари ҳақида маълумотлар пайдо бўлган. Ўлганларнинг уч нафари эркак, уч нафари аёл.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь