Бакуга коридор очиб беришнинг кафилини олмаганмиз – Пашинян
Олам
−
19 Октябрь 2022
5078Арманистон, Озарбайжон ва Россия раҳбарларининг 2020 йил 9 ноябрдаги уч томонлама баёноти Арманистон ҳудуди орқали коридор яратишни назарда тутмайди. Бу ҳақда кеча, 18 октябрь куни Бош вазир Никол Пашинян маълум қилди.
“Кимдир 2020 йил 9 ноябрдаги уч томонлама баёнотда Арманистон ҳудудига ишора қилувчи “коридор” ҳақида бирон бир эслатма топа оладими? Албатта, йўқ! 9 ноябрдаги уч томонлама баёнотда “коридор” ҳақида бирор гап борми? Ҳа, бу Тоғли Қорабоғга олиб борадиган Лочин йўлаги. Бу ягона”, деб ёзди у Twitter’даги саҳифасида.
Арманистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари таъкидлаганидек, ҳеч ким Арманистонни мажбуриятлардан бўйин товлаганликда айблай олмайди.
“Таъкидлайманки, биз ўз мажбуриятларимизни бажариш учун учта назорат-ўтказиш пункти очишга тайёрмиз ва минтақани ҳар томонлама блокировка қилишдан келиб чиқадиган имкониятлардан фойдаланишга ҳаракат қиламиз”, дея қўшимча қилди у.
Қорабоғ атрофидаги вазият 2020 йил 27 сентябрда, у ерда фаол ҳарбий ҳаракатлар бошланган пайтда кескинлашди. 9 ноябрь куни Россия Президенти Владимир Путин, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян томонидан можаро ҳудудида ҳарбий ҳаракатлар тўлиқ тўхтатилишига эришиш имконини берган уч томонлама баёнот имзоланди. Унда Озарбайжон ва Арманистон томонлари ўз позицияларида тўхташлари, бир қатор вилоятлар Баку назоратига ўтиши, Россия тинчликпарвар кучларининг қўшилиш чизиғи ва Лочин коридорига жойлаштирилиши назарда тутилган.
Келишув жараёнининг давоми сифатида 2021 йил 11 янваьр куни Москвада Россия, Арманистон ва Озарбайжон раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди. Хусусан, минтақадаги барча иқтисодий ва транспорт коммуникацияларини блокдан чиқаришни назарда тутувчи янги қўшма баёнот имзоланди. Шу билан бирга, ушбу ва бошқа вазифаларни ҳал этиш учун Бош вазир ўринбосарлари даражасида уч томонлама ишчи гуруҳ тузиш бўйича келишувга эришилди.
Ереван бир неча бор Арманистон, Озарбайжон ва Россия раҳбарларининг ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва минтақавий коммуникацияларни очиш ҳақидаги уч томонлама баёнотлари Арманистон ҳудуди орқали Бакуга ҳеч қандай йўлак беришни назарда тутмаслигини бир неча бор таъкидлаган.