Баку Ереваннинг тинчлик шартномаси бўйича таклифларига жавоб юборди
Олам
−
25 Декабрь 2023
4209Озарбайжон Арманистонга икки давлат ўртасида тинчлик шартномаси тузиш бўйича Ереваннинг навбатдаги таклифлар пакетига ўз жавобини етказди. Бу ҳақда республика Ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов AzTV давлат телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
"Ноябрь ойи охирида биз Арманистондан тинчлик шартномаси бўйича навбатдаги таклифлар тўпламини олдик. Бир ой ичида биз ўзимиз ишлаб чиққан таклифлар тўпламини қарама-қарши томонга қайтардик. Бу жараён давом этмоқда", дейди ТИВ раҳбари.
Байрамовнинг таъкидлашича, тинчлик шартномаси устида ишлаш жараёнининг муҳим қисми томонларнинг бевосита учрашувларидир.
“Ўйлайманки, бундай учрашувлар 2024 йилда бўлиб ўтади”, дея қўшимча қилди вазир.
Шунингдек, у Баку тинчлик шартномаси билан боғлиқ масалаларга “реал ва оптимизм билан ёндашаётганини” таъкидлади.
"Биз тушунамизки, тинчлик келишуви барча масалаларни 100 % ҳал эта олмайди. Лекин у икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун пойдевор, асос яратиши мумкин. Тинчлик шартномаси Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги нормал қўшничилик муносабатларига асос солувчи ҳужжатга айланиши мумкин. Озарбайжон давлати ўз кучи билан барча чораларни кўради", дейди Байрамов.
Унинг таъкидлашича, Баку Арманистон сиёсий раҳбариятининг баёнотларини диққат билан кузатиб бормоқда.
"Биз маълум ижобий хабарларни эшитамиз. Лекин ижобий хабарлар ва сўзлар қанчалик муҳим бўлмасин, энг муҳими, уларнинг ҳақиқий ҳаракатларга айланишидир", дея таъкидлаган Озарбайжон вазири.
Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ани Бадалян Ереван Бакудан мамлакатлар ўртасида тинчлик келишуви бўйича таклифларнинг янги вариантини олганини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 ноябрь куни Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги Ереван тинчлик шартномаси бўйича олтинчи таклифни Бакуга киритганини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь