Баку Ереванни ҳарбий дронлардан фойдаланганликда айблади

Олам

image

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон қуролли кучлари давлат чегараси ҳудудида провокация пайтида зарба берувчи учувчисиз самолётлардан фойдаланганини маълум қилди.

Айтилишича, ҳужум бугун, 12 май куни соат 11:30 да (Тошкент вақти билан 12:30 да) амалга оширилган.

“Арманистон томони навбатдаги провокацияни амалга ошириб, вазиятни яна оғирлаштирмоқда”, дейилади вазирлик баёнотида.

Мудофаа вазирлиги Озарбайжон армиясининг шахсий таркиби ва техникаси орасида йўқотишлар йўқлигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбайжон Қуролли кучлари Сотк қишлоғи яқинида учувчисиз самолёт ишлатгани, бунинг оқибатида икки арман аскар яраланганини даъво қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Арманистон ҳарбий дрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг