Баку Теҳронга норозилик билдирди

Олам

image

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Эроннинг Бакудаги элчисига Эрон ҳарбий самолётининг икки давлат чегараси устидан парвоз қилиши муносабати билан норозилик нотасини топширди. Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлигининг бугун, 11 март куни тарқатилган қўшма баёнотида маълум қилинди.

“11 март куни Эрон Ислом Республикасига тегишли ҳарбий самолёт 09:44 дан 10:26 гача бўлган вақтда Озарбайжон-Эрон давлат чегараси бўйлаб Зангилондан Биласувар туманигача ва орқага узлуксиз парвоз қилди. Самолёт икки давлат давлат чегарасидан 3-5 км масофада, айрим ҳолларда эса бевосита давлат чегарасидан юқорида парвоз қилган”, дейилади баёнотда

Маълум бўлишича, 11 март куни Эроннинг Бакудаги элчиси Сайид Аббос Мусавий Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган ва унга тегишли норозилик нотаси топширилган.

Баёнотда таъкидланишича, Эрон ҳарбий самолётининг давлат чегарасига бундай яқинлашиши ва унинг чегара чизиғи бўйлаб парвози фуқаролик авиацияси хавфсизлигига таҳдид туғдиради ва икки томонлама муносабатларни янада кескинлаштиришга хизмат қилади. 

“Ҳарбий самолётнинг ишғолдан озод қилинган Озарбайжон ҳудудлари яқинида ярим соатдан кўпроқ парвоз қилиши Озарбайжонга нисбатан провокация ва нодўстона муносабатдир”, дейилади ҳужжатда.

Шунингдек, Озарбайжон тарафи Эрон томонини вазиятни изоҳлашга ва келажакда бундай провокацион ҳаракатлардан тийилишга чақирган.

Эсатиб ўтамиз, олдинроқ Теҳрондаги Озарбайжон элчихонасида уюштирилган терактдан сўнг, икки давлат орасидаги муносабатлар совуқлашган ҳамда Озарбайжон Эрондаги элчихонаси фаолиятини бутунлай тўхтатганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Озарбайжон Баку Теҳрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг