Баку Пашиняннинг айбловларига жавоб қайтарди
Олам
−
07 Март 2023
3557Никол Пашинян Россия тинчликпарвар кучлари вақтинча жойлашган Озарбайжоннинг Қорабоғ минтақасида арман қуролли кучларининг провокацияси фактини бузиб кўрсатди. Бу ҳақда Озарбайжон ТИВ расмий вакили Ойхон Ҳожизоданинг Арманистон Бош вазири Никол Пашинянга берган жавобида айтилади.
“Бош вазир Никол Пашинян, терроризм Арманистоннинг шармандали сиёсати ва ҳарбий тажовузкорлиги марказида қолмоқда. Арманистоннинг ўзи ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини тан олган Озарбайжонга қарши ҳарбий хизматчилар ва миналарни ўтказиб, тинч аҳолини ўлдирмоқда”, деб ёзган у Twitter саҳифасида.
Унинг қайд этилишича, бу Пашинян айтганидек террор эмас, балки Озарбайжоннинг Арманистоннинг бундай ноқонуний хатти-ҳаракатларининг олдини олишга қаратилган қонуний чоралари Озарбайжоннинг суверен ҳудудларида қонун ва тартибни ўрнатиш деб аталади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон Бош вазири Никол Пашинян 5 март куни Тоғли Қорабоғда 3 нафар полициячи ҳалок бўлган озарбайжонлик ҳарбийларнинг ҳаракатлари террорчилик актига айланганини айтганди.
Расмий Ереванга кўра, жорий йилнинг 5 март куни Озарбайжон ҳарбийлари паспорт-виза бўлимининг навбатчилик машинасини ўққа тутиши оқибатида тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасининг уч нафар полициячиси ҳалок бўлган, яна бири яраланган.
Расмий Бакунинг билдиришича, Озарбайжон Мудофаа вазирлигига Арманистон Республикасидан Россия тинчликпарвар контингенти вақтинча жойлаштирилган Озарбайжон ҳудудига Ханкенди-Халфали-Туршсу тупроқ йўли бўйлаб ҳарбий техника, ўқ-дорилар ва шахсий таркибни олиб ўтгани ҳақида тезкор маълумот келиб тушган. Ушбу маълумотларни текшириш мақсадида Озарбайжон армияси бўлинмалари томонидан ноқонуний ҳарбий юк ташишни амалга ошираётган автомашиналарни тўхтатиш ва текширишга ҳаракат қилинган. Мудофаа вазирлиги Арманистон томони ўт очганини, отишма оқибатида ҳар икки томондан қурбонлар ва ярадорлар борлигини маълум қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь