Озарбайжон-Арманистон ўртасида отишма бўлди
Олам
−
05 Март 2023
6120Озарбайжон Мудофаа вазирлиги республиканинг Қорабоғ вилоятида арманларнинг навбатдаги провокацияси ҳақида маълумот тарқатди.
“Биз Арманистон Республикасидан Россия тинчликпарвар контингенти вақтинча жойлаштирилган Озарбайжон ҳудудига Ханкенди-Халфали-Туршсу тупроқ йўли бўйлаб ҳарбий техника, ўқ-дорилар ва шахсий таркибни олиб ўтгани ҳақида тезкор маълумот олдик.
5 март куни эрталаб олинган маълумотларни текшириш мақсадида Озарбайжон армияси бўлинмалари томонидан ноқонуний ҳарбий юк ташишни амалга ошираётган автомашиналарни тўхтатиш ва текширишга ҳаракат қилинди”, дейилади вазирлик хабарида.
Мудофаа вазирлиги Арманистон томони ўт очганини, отишма оқибатида ҳар икки томондан қурбонлар ва ярадорлар борлигини маълум қилди.
“Озарбайжон томони Россия тинчликпарвар контингенти қўмондонлигига уч томонлама баёнот қоидаларининг бажарилиши сўзсиз ва тўлиқ ҳажмда таъминланиши кераклигини маълум қилади.
Қорабоғ иқтисодий райони билан Арманистон Республикаси ўртасида фойдаланиш мумкин бўлган ягона йўл Хонкенди-Лочин йўлидир.
Россия тинчликпарвар контингенти қўмондонлигига яна бир бор эслатиб ўтамизки, ҳарбий ва бошқа мақсадлардаги юкларни бошқа йўналишларда олиб ўтиш мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас”, дейилади хабарда.
Вазирликнинг эслатишича, Арманистондан Қорабоғ иқтисодий районига қурол-яроғ, ўқ-дорилар, бошқа ҳарбий юклар, жумладан миналар, ёқилғи ва ишчи кучи олиб ўтиш фактлари аввалроқ аниқланган.
“Озарбайжон томони халқаро ҳамжамиятни кўрсатилган йўналиш бўйлаб миналар ташиш ҳақида бир неча бор огоҳлантирган.
Бундан ташқари, сизга маълум қиламизки, 2022 йилда Туркия-Россия қўшма мониторинг маркази вакиллари Арманистон томонидан ўрнатилгандан сўнг аниқланган миналарни текшириш учун ҳудудга ташриф буюрган.
Арманистон томонидан Озарбайжоннинг Қорабоғ иқтисодий районига ҳарбий юк ташишни ҳанузгача амалга ошириши мамлакатнинг Озарбайжонга нисбатан давом этаётган тажовузкорлик ва террористик сиёсатидир.
Арманистоннинг Озарбайжоннинг Қорабоғ иқтисодий районига ҳарбий юк ташиш ишларини давом эттираётгани мамлакатнинг Озарбайжонга нисбатан давом этаётган агрессия ва террор сиёсатидир. Провокация учун барча жавобгарлик Арманистон ҳарбий-сиёсий раҳбарияти зиммасига юкланади”, дейилади Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хабарида
LiveБарчаси