Акаев Қирғизистонни оиласи билан бошқарганми? Собиқ Президент изоҳ берди
Олам
−
03 Май 2021
12181Қирғизистоннинг биринчи Президенти Асқар Акаев YouTube’даги “Автор ТВ” каналига интервью берди. Унда Собиқ давлат раҳбари унинг оиласи ҳеч қачон давлат ишларига аралашмаганига ишонтирган.
“Катта акам Болот Акаев Совет даврида партия ва касаба уюшмаларида масъул лавозимларда ишлаган. 80-йилларда у Қирғизистон авиаторлари касаба уюшмасининг спикери этиб сайланди. Акам у ерда ўттиз йил давомида ишлаган. Мен президентлик лавозимидан кетаётганимда Бакиев акамни лавозимидан четлатиш кераклигини айтди. Бунга авиаторлар Акаев билан 50 йил бирга ишладик, деб жавоб беришди ва акам қайта сайланди.
Бошқа акам Асанкул Акаев қишлоқда яшаган. Анъанага кўра, мен ота-онамнинг ёнида қолишим керак эди, чунки энг кичкина фарзанд эдим. Мактабни олтин медаль билан тугатганимда мени ўқишга юборишди. Асанкул совхоз, кейин колхоз директори бўлиб ишлаган. Мен Ленинградда ўқиётганимда, иккала ака-ука ўзларининг мартабаларига эришдилар. Президентлигимда улар ҳеч қаерга кўтарилмадилар. Битта нарса – Асанкулнинг Кемин аҳолиси орасида обрўси бор эди. У нафақага чиққанида, парламентга сайланган”, дейди Бакиев.
Акаев сўзида давом этар экан, фарзандлари – ўғли ва қизига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.
“Фарзандларимга келсак, қизим Бермет 90-йилларда Швейцариядаги университетни тугатди ва БМТнинг Европа бўлимида иш бошлади. У дипломатияга яқин ва барча Европа тилларини билади. Ўғлим Айдар 2000 йилларда Вашингтондаги иккита университетни тамомлаган. Президентлигим охиригача улар ўқишди. Менинг оилам давлат ишларига аралашмаган. Аксинча, уларнинг ҳар бири ҳар қандай йўл билан давлатни шакллантиришда ёрдам беришга ҳаракат қилдилар. Қурманбек Бакиев ҳақиқий оилавий бошқарувни жорий қилди”, дейди у.
Маълумот учун Асқар Акаев Қирғизистонни мамлакат мустақилликка эришган 1991 йилдан 2005 йилгача бошқарган.
LiveБарчаси