Бахтиёр Саидов Хитой Раиси ўринбосари билан учрашди
Жамият
−
22 Ноябрь 2023
2734Хитой Раиси ўринбосари Хан Чжен Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ раҳбарининг ўзи маълум қилди.
“Раҳбарларимиз ўртасида яқин дўстлик ва икки томонлама муносабатлар барча соҳаларда юқори суръатларда ривожланаётганини яна бир бор таъкидладик. Ўзбекистон ва Хитой буюк тарихий мерос ва барқарор ривожланишга қаратилган муштарак мақсадларга эга”, деб ёзган Саидов Telegram'даги каналида.
Унга кўра, сўнгги йилларда бошқа соҳалар қатори савдо алоқалари ва инвестициявий ҳамкорлик кўпроқ иш ўринлари ва технологик жиҳатдан ривожланган иқтисодиёт яратишга йўналтирилган даражага кўтарилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 19 ноябрдан бери Хитойда бўлиб турибди. Апрель охирларида у хитойлик ҳамкасби Син Ган билан музокара ўтказган эди.
LiveБарчаси