“Бахти Ташкентский”нинг ўғли ҳам ушланди

3-саҳифа

image

Ўзбекистонда криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида давом этаётган “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари давомида пойтахт Тошкентда яна олти киши қўлга олинди. Улар орасида “Бахти Ташкентский” номи билан танилган криминал авторитет Бахтиёр Қудратуллаевнинг ўғли 27 яшар Ихтиёр Қудратуллаев ҳам бор. 

Бахтиёр Қудратуллаевнинг ўғли Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми билан айбланиб, қўлга олинган. 

Шунингдек, ҳибсланганлар рўйхатидаги 1994 йилда туғилган Бегзод Бахтиёрович Зафаров ҳам “Бахти Ташкентский”нинг ўғли экани айтилмоқда. У Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан айбланмоқда. 

Шунингдек, Тошкентда давом этаётган жиноий оламга кураш тадбирларида биринчи марта аёл киши қўлга олинди. У 1983 йилда туғилган Наргиза Рустамовна Жуманиязова. Аёл Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқда. 

Қуйидагилар:

1975 йилда туғилган Жаҳонгир Жўраевич Бадалов (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 3-қисми, 168-моддаси 1-қисми);

1978 йилда туғилган Шерали Рўзиевич Сулаймонқулов (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 3-қисми);

1995 йилда туғилган Акмалжон Наримон ўғли Турсунбоев (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми) қўлга олинган. 

Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда. 

“Ҳурматли фуқаролар агар Сиз ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади”, дейилади ИИББ хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ Тошкент шаҳар Долзарб қирқ кунлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг