“Бахти Ташкентский”нинг акаси ва ўғиллари иши ҳам судда кўрилади

3-саҳифа

image

Аввал хабар берганимиздек, эртага, 29 май куни Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судида жиноят оламида “Бахти Ташкентский” номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев бошчилигидаги жиноий тузилма вакилларига нисбатан суд ишини кўриш бошланади. Айбланаётганлар орасида Қудратуллаевнинг икки ўғли ва акаси ҳам бор. 

Хусусан, Қудратуллаевнинг тўнғич ўғли – 1994 йилда туғилган Бекзод Қудратуллаевич Зафаров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми “в” банди, 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми “в” банди билан айбланмоқда. 

Қудратуллаевнинг кенжа ўғли – 27 яшар Ихтиёр Қудратуллаев эса Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми “а” банди, “в” банди билан айбланмоқда. 

“Бахти Ташкентский” акаси – 1966 йилда туғилган Шуҳрат Запарович Қудратуллаев Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми “а” ва “в” бандлари билан айбланмоқда. 

Жиноят иши доирасида жами 40 кишига нисбатан очилган иш ҳужжатлари кўриб чиқилади. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойи бошида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Бахтиёр Қудратуллаевнинг акаси Шуҳрат Запарович Қудратуллаевга нисбатан қидирув эълон қилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг