Бағдодийнинг вориси кимлиги маълум бўлди
Олам
−
01 Ноябрь 2019
9098ИШИД террорчилик гуруҳининг етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг ўлими октябрь ойи охиридаги энг шов-шувли воқеа бўлди. Бироқ бу билан ИШИД йўқ бўлиб кетмади. Ал-Бағдодийдан кейин террорчилик ташкилотига раҳбар бўлиш учун икки номзод борлиги ҳақида хабар берган эдик.
ИШИД ўз етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий ўлдирилганини расман тасдиқлаб, янги етакчи номини маълум қилди. Абу Иброҳим ал-Ҳошими ал-Қурайши ИШИДнинг янги раҳбари бўлди. Бу ҳақда "Euronews" хабар берди.
Хабар ИШИД томонидан кеча, 31 октябрь куни аудиоёзув шаклида тарқатилди. Таъкидланишича, ал-Бағдодий Абу Иброҳим ал-Ҳошими ал-Қурайшини тириклидаёқ ўз меросхўри сифатида эълон қилган.
Абу Бакр ал-Бағдодий бир неча йил давомида қидирувда бўлган. 2011 йилда расмий Вашингтон унинг калласи учун 10 млн доллар, 2017 йилда эса 25 млн доллар мукофот пули ваъда қилган.