Бағдодийнинг вориси кимлиги маълум бўлди
World
−
01 November 2019 11136 1 minute
ИШИД террорчилик гуруҳининг етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийнинг ўлими октябрь ойи охиридаги энг шов-шувли воқеа бўлди. Бироқ бу билан ИШИД йўқ бўлиб кетмади. Ал-Бағдодийдан кейин террорчилик ташкилотига раҳбар бўлиш учун икки номзод борлиги ҳақида хабар берган эдик.
ИШИД ўз етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий ўлдирилганини расман тасдиқлаб, янги етакчи номини маълум қилди. Абу Иброҳим ал-Ҳошими ал-Қурайши ИШИДнинг янги раҳбари бўлди. Бу ҳақда "Euronews" хабар берди.
Хабар ИШИД томонидан кеча, 31 октябрь куни аудиоёзув шаклида тарқатилди. Таъкидланишича, ал-Бағдодий Абу Иброҳим ал-Ҳошими ал-Қурайшини тириклидаёқ ўз меросхўри сифатида эълон қилган.
Абу Бакр ал-Бағдодий бир неча йил давомида қидирувда бўлган. 2011 йилда расмий Вашингтон унинг калласи учун 10 млн доллар, 2017 йилда эса 25 млн доллар мукофот пули ваъда қилган.
Live
AllIsroil droni G'azoda avtomobilga zarba berdi
13 September