Бабаяннинг бош мураббийликка қайтаётгани рад этилди
Спорт
−
23 Май 2019
5003Бугун турли ижтимоий тармоқлар орқали таниқли мутахассис, ўз вақтида “Пахтакор” ва Ўзбекистон миллий терма жамоаларини бошқарган Самвел Бабаян Тошкентнинг “Локомотив” клубига бош мураббий этиб тайинланиши ҳақида хабарлар тарқалди.
Бундай хабарларнинг урчишига сабаб, сўнгги вақтларда темирйўлчиларнинг ички ва халқаро майдонларда кўрсатаётган қониқарсиз натижалари сабаб бўлмоқда. Натижалар, табиийки, жамоа мухлислари ва клуб раҳбариятини қониқтирмаётгани бор гап.
Бироқ, “Локомотив” клуби расмийларининг маълум қилишича, Андрей Фёдоров истеъфога чиқарилмаган. Ҳар ҳолда темирйўлчиларни Ўзбекистон суперлигаси 10-тур учрашувлари доирасидаги “Насаф”га қарши сафар ўйинига айнан Фёдоров бошқариб боради. Мазкур ўйинда қайд этилажак натижа кўп жиҳатдан Фёдоровнинг келгуси тақдирига ойдинлик киритиб беради.
Шундай экан, Самвел Бабаян бугун бўлмаса кейинроқ “Локомотив” бош мураббийига айланиб қолиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Эслатиб ўтамиз, Андрей Фёдоров 2018 йилнинг апрель ойида Андрей Микляев ўрнига “Локомотив” бош мураббийи этиб тайинланган эди.
LiveБарчаси