Бабаян “Навбаҳор”ни расман тарк этди

Спорт

image

Наманганнинг “Навбаҳор” клуби бош мураббийи Самвел Бабаян жамоани тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, соғлигида муаммолар юзага келганлиги ва даволаниш кўп вақтни талаб этиши боис клуб Бабаян билан тузилган шартномани бекор қилган. Бу “Навбаҳор” клуби раҳбарияти ҳамда жамоа бош мураббийи ўртасидаги ўзаро келишувга асосан амалга оширилган.

Самвел Бабаян мураббийлиги остида “Навбаҳор” Суперлигада 2022 йилда 2-ўрин, 2023 йилда эса 3-ўринни эгаллаган. Шунингдек, ўз тарихида илк марта Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ)нинг 2023-2024 йиллар мавсуми баҳсларида иштирок этган “лочинлар” қитъанинг мазкур нуфузли мусобақасида 1/8 финалгача етиб борган.

“Унинг қўл остида “лочинлар” ортда қолган 2,5 йил давомида Суперлигада 64 та ўйин ўтказиб, 33 ғалаба, 20 та дуранг ва 11 та мағлубиятни қайд этиб, тўплар нисбати 83:45 ни ташкил этган ҳолда, жами 119 очко тўплашди. Биз Самвел Вячеславовичга “Навбаҳор”даги фаолияти учун миннатдорчилик билдириб, тезроқ шифо топиши, кейинги фаолиятида эса омад ёр бўлишини тилаймиз”, дейилган хабарда.

Маълумот учун, Бабаян бундан аввал “Пахтакор”, “Спартак”, “Локомотив”, “Чанчун Ятай” ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган. 2021 йилги мавсум якунланганидан сўнг, “Навбаҳор” жамоасига бош мураббий этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самвел Бабаян Навбаҳор бош мураббий лочинлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг