БААда тузалаётганлар кескин ошди, Англияда Гарри Поттер автобуси ёрдамга келди – COVID-19 га оид сўнгги хабарлар

Олам

5

Сўнгги 24 соат ичида дунёда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ қандай янгиликлар бор? Қандай воқеа-ҳодисалар юз берди? Буларнинг бари QALAMPIR.UZ’нинг 16 апрель кунги дайжестида.

Дунёда айни дамда 2 063 161 киши коронавирусга чалинган. Вафот этганлар сони эса 136 938 кишини ташкил этмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, инфекциядан 512 032 атрофида бемор тузалган.

Ўзбекистонда ҳам кўрсаткичлар ўзгарди. 2020 йил 15 апрель соат 22:30 ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1302 нафарни ташкил қилмоқда. Бугунгача беморларнинг 107 нафари соғайди, 4 нафари вафот этди.

АҚШда коронавирус билан касалланган 30 мингдан ортиқ одам вафот этди, деб маълум қилмоқда Жонс Хопкинс университети. Унга кўра, ҳалок бўлганлар сони 30 826 беморни ташкил этади, бу кунига 2494 кишига тўғри келмоқда. Мамлакатда COVID-19 аниқланган ҳолатларнинг умумий сони 637 мингдан ошди. Учала кўрсаткич бўйича ҳам АҚШ дунёда етакчилик қилмоқда.

Жанубий Кореяда сўнгги 24 соатда COVID-19 коронавирус инфекциясининг 22 та ҳолати қайд этилди. Юқтирганларнинг умумий сони 10 613 га этди, 141 киши тузалди, 229 киши вафот этди. Бу ҳақда , деб хабар беради Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Касалликларни назорат қилиш ва профилактикаси маркази хабар бермоқда.

Мексика соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Уго Лопес-Гатель фавқулодда вазиятлар тақиқланганига қарамай, фаолиятни давом эттираётган компаниялар устидан жиноий қонун бузилиши ҳолатлари бўйича тергов бошланишини маълум қилди. “Фаолиятини тўхтатишни рад этган барча компаниялар устидан санитария хавфсизлиги текшируви ўтказилади. Бу санкцияларни қабул қилиш жараёнини бошлашга олиб келади. Меҳнат вазирлиги ушбу баёнотлар асосида компанияларни ёпадиган санитария органларига маълумотлар тақдим этади”, деган Лопес-Гатель Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот анжуманида.

Бирлашган Араб Амирликларида мингдан ортиқ одам коронавирусдан даволанди, бир кунда мамлакатда бу касалликка чалинганлар сони рекорд даражага кўтарилди - 432 киши. Бу ҳақда БАА Соғлиқни сақлаш ва профилактика вазирлиги хабар бермоқда. “Коронавируснинг 432 та янги ҳолати турли миллат вакиллари орасида қайд этилди, улар зарур тиббий назорат остида. Касалликдан 1034 киши даволанди”, дейилади хабарда. 

Буюк Британияда одатда Гарри Поттер музейига сайёҳларни олиб борадиган автобуслар энди Англиянинг Хартфордшир миллий соғлиқни сақлаш хизмати ходимлари учун хизмат қилишни бошлади. Бу ҳақда “Independent” нашри ёзмоқда. Бу шифокор ва ҳамшираларни ишга ўз вақтида ҳамда бепул етиб боришларига имконият яратиш учун амалга оширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ БАА COVID-19 Жанубий Кореяда

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг