БАА жумани дам олиш кунлари қаторидан чиқарди
Олам
−
08 Декабрь 2021
9470Бирлашган Араб Амирликларида жума куни иш куни этиб белгиланди. Амирлик бу борада биринчи мусулмон давлати бўлди. Бу ҳақда WAM маҳаллий ахборот агентлиги хабар берди.
Мусулмонлар учун жума муқаддас кун бўлиб, аксар мусулмон мамлакатларида ҳафтанинг бу куни дам олиш куни ҳисобланади ва иш ҳафтаси якшанба кунидан бошланади.
“Ҳафта ичида дам олиш кунлари ярим кунга узайтирилди, ҳафталик дам олиш кунлари шанба ва якшанба, шунингдек жума куни иш кунининг ярми. Жума куни расмий иш вақти тўрт ярим соат, соат 7:30 дан 12:00 гача”, дейилади хабарда.
Шу билан бирга БАА ҳукумати масжидларда жума намозлари маҳаллий вақт билан соат 13:15 да бошланишини маълум қилди. Одатда жума намози соат 11:00 да бошланади ва 13:00 да тугайди.
Давлат идораларида ишлайдиганлар жума куни масофадан туриб ишлашлари мумкин.
LiveБарчаси