БАА ва Ўзбекистон ўртасида авиақатновлар кўпайтирилади

Жамият

image

Бирлашган Араб Амирликлари авиакомпаниялари Ўзбекистонга парвозлар сонини кўпайтиради. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси Бахтиёр Ибрагимов ва БАА фуқаролик авиацияси бош маъмуриятининг (GCAA) Ҳаво транспорти бош директори Халид Ал Али билан музокаралар чоғида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, учрашувда эътибор жорий йилнинг 19-20 май кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган икки давлат фуқаролик авиацияси идоралари ўртасидаги маслаҳатлашувларда (Халид Ал Али мазкур маслаҳатлашувларда БАА делегациясига бошчилик қилган) эришилган келишувлар ижросига қаратилган.

Томонлар Самарқанд, Бухоро ва Урганч шаҳарлари аэропортларидан фойдаланган ҳолда БАА авиакомпаниялари парвозлари сонини ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашган.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон бозорига ушбу мамлакатнинг “Etihad Airways” миллий авиакомпаниясини ҳам жалб этиш масалалари муҳокама қилинган.

“Музокаралар якунига кўра, томонлар авиақатновлар юзасидан келиб чиқаётган масалаларни муҳокама қилиш мақсадида ҳар ойда бир марта учрашиб туришга келишиб олди”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги мунтазам авиақатновлар сони жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб ҳафтасига 18 тага етказилди (2019 йил 5 та бўлган). БААнинг “Fly Dubai” (“Дубай–Тошкент–Дубай”, ҳафтасига 6 та) ва “Air Arabia” (“Шаржа–Тошкент–Шаржа”, 3 та) авиакомпанияларининг Ўзбекистонга парвозлари йўлга қўйилди. “Uzbekistan Airways” эса “Тошкент–Дубай–Тошкент” йўналишида ҳафтасига 6 марта, “Тошкент–Шаржа–Тошкент” авиа йўналишида бўйича битта парвозни амалга оширмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

БАА

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг