БАА ва Корея Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами жўнатди

Жамият

image

Бирлашган Араб Амирликлари ва Жанубий Корея Ўзбекистонга COVID-19 га қарши курашиш мақсадлари учун 7 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

Ўзбекистоннинг Абу-Дабидаги элчихонаси берган маълумотга кўра, гуманитар юк таркибига ўпкани сунъий шамоллатиш воситалари, кислород консентраторлари, ПЗР-лабораториялари ва экспресс тест-тизимлар ҳамда ёрдамчи тиббий асбоб-ускуналар киритилган.

Тиббий юк Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига мамлакатнинг барча минтақаларида тарқатиш учун топширилган.

БАА Ўзбекистонга COVID-19 тарқалишига қарши курашиш учун мўлжалланган тиббий маҳсулотларни тўртинчи бор тақдим этди. Пандемия бошланганидан буён Ўзбекистонга 51 тонна инсонпарварлик ёрдами етказиб берилди.

Шунингдек, COVID-19 пандемияси шароитида Корея миллий полиция агентлиги (КНАП) халқаро ҳамкорлик доирасида хорижий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун тиббий ҳимоя ниқобларини юборишга қарор қилди.

Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик муносабатлар, шунингдек, икки давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг самарали ҳамкорлигини ҳисобга олган ҳолда, КНАП биринчи инсонпарварлик ёрдамини Ўзбекистонга юборди.

Ёрдам юки "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси самолёти билан 30 мингта тиббий ниқоблар Ўзбекистонга етказилди.


Мақола муаллифи

Теглар

инсонпарварлик ёрдами

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг