БАА бутун дунёга эшикларини ёпди

Олам

image

Бирлашган Aраб Aмирликлари коронавирус пандемияси сабаб 17 мартдан бошлаб барча давлатларга виза беришни вақтинча тўхтатади. Бу ҳақда бугун, 14 март куни БААнинг Федераль рўйхатга олиш ва фуқароликни расмийлаштириш идораси маълум қилди.

"БAA дипломатик паспорт эгаларидан ташқари, ҳеч кимга виза бермасликка қарор қилди. Жорий йилнинг 17 март кунидан бошлаб мамлакатга кириш ва чиқиш тақиқланади”, дейилади агентлик хабарида.

Ушбу қарор олдинроқ виза олган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Ҳукумат вакилларининг тушунтиришича, ушбу қоида коронавирус тарқалган қатор давлатларнинг фуқаролари учун токи касаллик даф этилмагунга қадар амал қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

БАА коронавирус

Баҳолаганлар

490

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг