Баъзи Ғарб давлатлари Учинчи жаҳон урушига сабаб бўлмоқда – Эрдўған  

Олам

image

Ғарбда Учинчи жаҳон урушини қўзғатадиган бир қатор давлатлар мавжуд, Россия Президенти Владимир Путин эса тинчликни истайди. Бундай фикрни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Қозоғистонда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитидан сўнг билдирди. 

“Афсуски, Ғарбда буни қўзғатаётган давлатлар ва гуруҳлар бор. Улар Учинчи жаҳон уруши ёндашувини қабул қилишади. Маълумки, қурол сотувчиларга бозор керак. Қурол бозоридаги дилер эса Ғарбдир”, дейди Эрдўған.

Унинг сўзларига кўра, Путин ўзининг сўнгги баёнотларида “тинчлик тарафдори” эканини очиқ айтган. 

“Чунки томонларнинг чарчагани кўриниб турибди”, дейди Туркия Президенти.

Эрдўғаннинг қўшимча қилишича, у ШҲТ саммити чоғида Путин билан тинчлик йўли орқали келишув мавзусини муҳокама қилган. Шу билан бирга, Эрдўған тинчлик ўрнатиш учун Россия ва Украина ўртасидаги воситачилик муҳимлигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Эрдўған ва Путин 3 июль куни Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити арафасида учрашганди.

Азизбек Эшмаматов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Эрдўған Ғарб Учинчи жаҳон уруши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made