Баъзи дипломатлар БМТ йиғилишида исроиллик ҳамкасби билан ёнма-ён ўтиришни истамади

Олам

image

Ироқ, Эрон, Ливан, Фаластин ва Сурия дипломатлари кеча, 31 июль куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хониянинг ўлдирилиши муносабати билан чақирилган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишида исроиллик ҳамкасблари билан ёнма-ён ўтиришдан бош тортди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, давра суҳбатининг ҳар икки томонида Хавфсизлик Кенгашига аъзо бўлмаган давлатларнинг таклиф этилган вакиллари учун иккита ўриндиқ мавжуд. Кечаги тадбирда Исроилнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили ўринбосари Жонатан Миллер ёлғиз ўтирди. Унинг ёнидаги жой бошқа иштирокчиларнинг чиқишлари пайтида бўш қолди.

Бошқа томондан, иккита чеккадаги ўриндиқни Эроннинг доимий вакили Амир Саид Иравоний ва Фаластиннинг БМТдаги доимий кузатувчиси ўринбосари Феда Абдул Ҳоди эгаллади. Шу билан бирга, уларнинг ёнида яна учта ўрин ташкил этилди. Улар, ўз навбатида, Эрон, Ироқ ва Сурия вакиллари томонидан эгалланди.

Учрашув икки соатдан ортиқ давом этди. Томонлар фақат баёнотлар билан чекланишди.

Аввалроқ, Эрон ҲАМАС ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хониянинг ўлдирилиши, шунингдек, Исроилнинг Байрутга берган зарбалари муносабати билан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини талаб қилганди.

Зумрад Зарипова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

БМТ ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг