Баҳром Алматовнинг лавозими пасайтирилди
Жамият
−
18 Апрель 2020
25124Бугунгача Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозимида фаолият юритган Баҳром Иброҳимович Алматов янги лавозимга тайинланди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.
Баҳром Алматов Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
Аввалроқ, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига қўшимча Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозими киритилгани ҳақида хабар берган эдик.
Президент қарори билан бу лавозимга Баҳодир Қаҳраманович Юсупалиев тайинланди.
LiveБарчаси