Баҳорнинг илк ҳафтасида қандай об-ҳаво ҳукм суради?

Бу қизиқ 16040
image

Эртага, 2 март куни Ўзбекистон бўйича кун давомида ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда. Бунинг ҳисобига ҳаво ҳарорати кундуз кунлари бироз пасаяди ва 10-15° илиқни ташкил этади, аммо об-ҳаво ҳали ҳам ёғингарчиликсиз бўлиши сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

3 мартда республика ҳудудига Эрон ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келади, кўпчилик вилоятларда бироз ёмғир ёғади, фақат Бухоро ва Навоий вилоятларида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шимолий ҳудудларга Кавказ ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари  кириб келади ва Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида кечаси ва эрталаб 3 мартда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кузатилади.

4-5 мартда Ўзбекистон ҳудудига яна нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади, бунинг натижасида барча жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғли ҳудудларда 4 мартдан 5 мартга ўтар кечаси баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. 5 мартда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди.

Ҳаво ҳарорати 3-5 мартда кечаси 0-5° илиқ, кундуз куни 10-15° илиқ атрофида бўлади, 5 мартда 8-11° илиқгача бироз пасаяди.

1-5 мартда Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради, эҳтиёт бўлинг!

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 847
Рейтинг: 3
Теглар
t
×