Баҳорнинг илк ҳафтасида қандай об-ҳаво ҳукм суради?
Interesting
−
01 March 2021 17882 1 minute
Эртага, 2 март куни Ўзбекистон бўйича кун давомида ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда. Бунинг ҳисобига ҳаво ҳарорати кундуз кунлари бироз пасаяди ва 10-15° илиқни ташкил этади, аммо об-ҳаво ҳали ҳам ёғингарчиликсиз бўлиши сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
3 мартда республика ҳудудига Эрон ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келади, кўпчилик вилоятларда бироз ёмғир ёғади, фақат Бухоро ва Навоий вилоятларида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шимолий ҳудудларга Кавказ ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади ва Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида кечаси ва эрталаб 3 мартда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кузатилади.
4-5 мартда Ўзбекистон ҳудудига яна нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади, бунинг натижасида барча жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғли ҳудудларда 4 мартдан 5 мартга ўтар кечаси баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. 5 мартда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди.
Ҳаво ҳарорати 3-5 мартда кечаси 0-5° илиқ, кундуз куни 10-15° илиқ атрофида бўлади, 5 мартда 8-11° илиқгача бироз пасаяди.
1-5 мартда Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради, эҳтиёт бўлинг!
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November
Oktyabrda inflyatsiya 0,6 foizni tashkil etdi
06 November
O'zbekistonda piyoz narxi nega oshgani aytildi
06 November