Баҳодир Жалоловнинг жанги атиги икки раунд давом этди

Спорт

image

Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов Осиё ўйинларидаги иштирокини муваффақиятли бошлади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ журналисти Шахзод Шукуров хабар берди. 

Маълум қилинишича, чорак финалдан баҳсларга қўшилган Жалолов тожикистонлик Муҳаммад Аброриддиновни катта устунлик билан доғда қолдирган. У жангнинг иккинчи раундида рақибини техник нокаут эвазига таслим этди ва кейинги босқичга йўл олди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Асадхўжа Мўйдинхўжаев Осиё ўйинларидаги иштирокини якунлагани ҳақида хабар берилган эди. У мусобақанинг чорак финал баҳсида Қозоғистон вакили Асланбек Шимбергеновга техник нокаут эвазига таслим бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё ўйинлари Баҳодир Жалолов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг