Асадхўжа Мўйдинхўжаевнинг жанги муддатидан олдин якунланди
Спорт
−
30 Сентябрь 2023
9908Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Асадхўжа Мўйдинхўжаев Осиё ўйинларидаги иштирокини якунлади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ журналисти Шахзод Шукуров хабар берди.
Шукуровнинг маълум қилишича, бугун, 30 сентябрь куни Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлик қилаётган ХIХ Осиё ўйинларининг 7-кунида бокс дастури бўйича баҳслар бўлиб ўтган. Унда -71 килограмм вазн тоифасининг икки нафар жаҳон чемпиони – ўзбекистонлик Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Қозоғистон вакили Асланбек Шимбергенов ўзаро тўқнаш келган.
Дастлабки икки раундни ўз фойдасига ҳал қилган Мўйдинхўжаев афсуски 3-раундда техник нокаут эвазига имкониятни бой бериб қўйган. Шу тариқа мазкур вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган боксчи ўйинлардаги иштирокини эрта якунлайдиган бўлди.