Баҳодир Жалолов янги промоутер билан иш бошлади

Спорт

image

Оғир вазн тоифасида ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов Top Rank промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда инсайдер Майк Коппинжер Twitter саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, шу пайтга қадар Лоу ДиБелланинг DiBella Entertainment компанияси билан ҳамкорликда фаолият олиб бораётган боксчи эндиликда афсонавий Боб Арумнинг мижози сифатида рингга кўтарилади.

Таъкидланишича, Жалолов Top Rank билан ҳамкорликдаги илк жангини ёзнинг оҳирларида ўтказиши мумкин.

Маълумот учун, Баҳодир профессионал йўналишда 12 та жанг ўтказиб барчасида рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Жалолов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made