Баҳодир Жалолов WBO рейтингига киритилди

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов Бутунжаҳон бокс ташкилотининг (WBO) янгиланган рейтингидан жой олди.

Умумий 6 нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси янги рейтингга киритилди. Муроджон Аҳмадалиев жадвалда бир поғона пастлаган бўлса, ўта енгил вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов бир, Олимжон Назаров икки поғонага юқорилади:

Рейтинг:

Ҳасанбой Дўсматов (биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): 7-ўрин;
Олимжон Назаров (ўта енгил вазн тоифаси - 50,8 кг) 5-ўрин;
Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн тоифаси - 55,3 кг) 7-ўрин;
Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн тоифаси - 66,6 кг) 3-ўрин;
Бектемир Мелиқўзиев (суперўрта вазн - 76,2 кг) 7-ўрин;
Баҳодир Жалолов (супероғир вазн - 101 кг) 15-ўрин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳодир Жалолов Муроджон Аҳмадалиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг