Баҳодир Жалолов BRICS ўйинларининг финалига чиқди

Спорт

image

Кеча, 21 июнь куни Россиянинг Қозон шаҳри мезбонлик қилаётган BRICS ўйинларининг бокс баҳсларида ярим финал жанглари бўлиб ўтди. Умумий ҳисобда 12 нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси турнирнинг финал босқичига йўл олди.

Ўз вазн тоифаларида Шодиёржон Мелиқўзиев, Шаҳзод Музафаров, Ҳудойназар Файзов, Дилшод Абдумуродов, Шавкатжон Болтаев, Ҳавасбек Асадуллаев,Жавоҳир Умматалиев, Тўрабек Ҳабибуллаев, Мадиёр Сайидраҳимов ва Баҳодир Жалолов финал йўлланмасини қўлга киритди.

Аёллардан эса Нигина Ўктамова ва Азиза Зокирова олтин медаль учун курашадиган бўлди.

Эркаклардан Асилбек Жалилов, Адҳамжон Муҳиддинов ва Шоҳжаҳон Абдуллаев, аёллардан эса Феруза Казакова, Ситора Турдибекова, Дилфуза Бекова, Мавлуда Мовлонова ва Олтиной Сотимбоева бронза медали билан кифояланадиган бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Баҳодир Жалолов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг