Баҳодир Жалолов ҳам олтин медални қўлга киритди
Спорт
−
13 Май 2023
8099Бугун, 13 май куни Тошкентда ўтказилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида супероғир вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Баҳодир Жалолов кубалик рақиби Алехандро Арзолани мағлубиятга учратди. Биринчи раундда нокдаунга учраган Арзола жангни давом эттиришдан бош тортди.
Шундай қилиб Жалолов икки карра жаҳон чемпионига айланди. 29 ёшли Жалолов 2019 йилги мундиалда ҳам тенгсиз бўлганди. Шунингдек, унинг ҳисобида 2020 йилги Токио олимпиадаси олтин медали, уч карра Осиё чемпионлиги ҳам бор. Бундан ташқари, у профессионал боксда ҳам 12 та жанг ўтказишга улгуриб, уларнинг барчасида муддатидан олдин ғалабага эришган.
Эслатиб ўтамиз, бугун Жалоловдан олдин рингга кўтарилган ўзбекистонлик Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Ҳасанбой Дўстматовлар ҳам олтин медални қўлга киритганди.