Ҳасанбой Дўсматов жаҳон чемпиони бўлди
Спорт
−
13 Май 2023
8627Икки карра Осиё чемпиони, 29 ёшли боксчи Ҳасанбой Дўсматов жаҳон чемпионига айланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири Шахзод Шукуров маълум қилди.
Бугун, 13 май куни Тошкент шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг финал жангида Ҳасанбой Дўсматов 51 кг вазнда франциялик боксчи Билал Беннамага қарши рингга кўтарилди. Ҳасанбой рақибини нокаутга учратиб, олтин медални қўлга киритди.
Бу ғалаба билан Ҳасанбой фаолиятида илк бор жаҳон чемпиони бўлди.
Маълумот учун, мусобақада олтин медални қўлга киритган спортчилар 200 минг АҚШ доллари, кумуш медаль соҳиблари эса 100 минг АҚШ доллари билан мукофотланади.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатининг финал жангида Асадхўжа Мўйдинхўжаев 67 кг вазнда қозоғистонлик боксчи Дулат Бекбауовга қарши рингга кўтарилди. Асадхўжа 5:0 ҳисобида қозоғистонлик рақиби устидан ғалаба қозонди. Ҳасанбой Дўсматов фаолиятида илк бор жаҳон чемпиони бўлди.