Азиз Абдуҳакимов Экология вазири лавозимига маъқулланди
Жамият
−
11 Июнь 2023
6986Азиз Абдуҳакимов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига маъқулланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Табиат ресурслари вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги деб қайта номланганди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига Азиз Абдуҳакимов номзодини кўриб чиққан.
Мажлисда Азиз Абдуҳакимов экологик вазиятни яхшилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш мақсадида келгусида амалга ошириладиган ишлари бўйича ўз Ҳаракатлар дастури ҳақида ахборот берган. Депутатлар Азиз Абдуҳакимов номзодини Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига маъқуллаган.
Эслатиб ўтамиз, Азиз Абдуҳакимов аввал Табиат ресурслари вазири бўлганди.
LiveБарчаси