Ажрашганига бир йил бўлган Билл Гейтс собиқ рафиқасига қайта уйланмоқчи 

Олам 6087
image
-

Microsoft асосчиси Билл Гейтс собиқ рафиқаси Мелинда билан яна турмуш қуришга қарши эмас. Бу ҳақда миллиардер “Sunday Times” нашрига берган интервьюсида гапирган. 

“Бизнинг ажойиб никоҳимиз бор эди. Афсуски, биз ажрашишга мажбур бўлдик. Лекин мен қачонлардир айнан уни танлаганимдан афсусланмайман, унинг ўрнида бошқа ҳеч кимни тасаввур ҳам қила олмайман. Келажакда унга яна уйланган бўлардим”, деган Билл Гейтс. 

Билл Гейтс ва Мелинда Гейтс ўтган йилнинг май ойида ажрашишларини эълон қилди. 27 йиллик никоҳда эр-хотин тўрт фарзандни тарбиялади. Ҳозир улар дўстона муносабатларни сақлаб, биргаликда ишлашда давом этмоқда. Мелинда ҳали ҳам Билл Гейтс фондларида иштирок этади. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 226
Рейтинг: 3
Теглар
t
×