Азарнинг фаолияти бўйича келгуси режалари маълум бўлди

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар жамоасини ўзгартиришни истамаяпти. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.

Манбага кўра, Азар “қаймоқранглилар” сафида 2024 йилнинг июнигача амал қиладиган шартнома бўйича тўлиқ тўп тепмоқчи.

32 ёшли Азар “Реал” жамоасида 2019 йилдан буён тўп суради. “Реал” футболчи трансфери учун “Челси”га 115 миллион евро тўлаганди. Ўшандан бери бельгиялик футболчи Мадрид клуби сафида 18 марта жароҳат олди. У ҳозирга қадар “қироллик клуби”нинг ҳар 17 та ўйинидан сўнг камида битта баҳсни ўтказиб юбормоқда.

Азар “Реал” сафида умумий 74 та ўйинда 7 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, 2 апрель куни Эден Азар Ла Лигада бир ярим йил ичида илк самарали ҳаракатини амалга оширди. У “Вальядолид”га қарши жамоасининг голларидан бирига ассистентлик қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ла Лига Эден Азар “Реал”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг