Айрим йўналишларда карантин қоидаларини қўпол равишда бузилиши кузатилмоқда – “Тошшаҳартрансхизмат”

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги 55-йўналишда ҳаракатланувчи автобусга эпидемиологик вазиятни инобатга олмай, ҳаддан ташқари кўп йўловчи олингани акс этган суратлар тарқалди. Мазкур суратлар тарқалгач, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ қуйидаги баёнот билан чиқди.

“Ҳурматли йўловчилар! Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан жорий йилнинг 8 июнидан бошлаб жамоат транспорти – автобуслар ҳаракатига рухсат берилди. 

Коронавирус пандемияси даврида карантин талабларининг юмшатилиши белгиланган меъёрлар бекор қилинди дегани эмас. Афсуски, автобуслар ҳаракатининг дастлабки кунларида айрим йўналишларда карантин қоидаларини қўпол равишда бузилиши ҳолатлари кузатилмоқда. 

Азиз ҳамшаҳарлар ва пойтахтимиз меҳмонлари, бирор сабаб билан кўчага чиққанингизда санитария ва гигиена қоидаларига жиддий амал қилинг. Автобусда албатта тиббий ниқобда бўлинг. Салонда ижтимоий масофани сақланг.

Белгиланган меъёрларга амал қилиб, ўзингиз ва атрофдагиларни кўринмас балодан асраган бўласиз!”, дейилади компания хабарида.

Эслатиб ўтамиз, эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб “яшил” ва “ сариқ” тоифага киритилган ҳудудларда жорий йилнинг 8 июнидан жамоат транспортлари юришни бошлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошшаҳартрансхизмат

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг