Айрим ёшларга “бир ойлик” ҳарбий хизмат тўлови тўлаб берилади
Жамият
−
06 Октябрь 2021
13738Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг ҳайдовчиликка тайёрлаш курсларида ўқиш ва “бир ойлик” ҳарбий хизмат харажатлари компенсация қилинади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
Қарор билан “Меҳрибонлик” уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйларида тарбияланган ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлашга доир қуйидаги вақтинчалик тартиблар тасдиқланди:
• ушбу ёшларга автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиш харажатларини компенсация қилиши бўйича – БҲМнинг 4 бараваригача компенсация берилади;
• сафарбарлик чақирувчи резервидаги хизматни ўташ бадалини қоплаш бўйича.
Шунингдек, хусусий ташкилотларга ишга қабул қилинган, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни касбга қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш харажатларини компенсация қилиш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланди.
Бунда мазкур харажатларнинг 50 фоизи компенсация қилиниши назарда тутилган.
Бундан ташқари, қарор билан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаб бериш тартиби белгиланди.
LiveБарчаси