Айрим ўқитувчиларга ойлигига нисбатан 50 фоизгача устама тўланади

Жамият 7409
image

Республикада математика соҳасидаги кардларга бўлган юқори талаб натижасида математикага ихтисослаштирилган мактаблар ўқитувчиларининг ойлигига қўшимча 30 фоиз устама ҳақ тўланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва илмий ишланмаларни амалиётга жорий қилишни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳасида қайд этилган.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Фанлар академияси ва Инновацион ривожланиш вазирлигининг ҳар бир туман (шаҳар) марказида математикага ихтисослаштирилган мактабларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.

Лойиҳада белгиланишича:

•  математикага ихтисослаштирилган мактабларда таълим олиш учун ўқувчилар танлов асосида саралаб олинади;

•  математикага ихтисослаштирилган мактабларда математика фани ўқитувчилари танлов асосида ишга қабул қилинади;

•  математикага ихтисослаштирилган мактабларда математика фани ўқитувчиларининг базавий тариф ставкасига нисбатан 30 фоиз миқдорда ойлик устама ҳақ тўланади.

Шунингдек, умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида Математика фанлари бўйича билимларининг мувофиқлиги сертификатининг тегишли даражасига эга ўқитувчиларга улар фаолият олиб бораётган таълим муассасасининг жойлашувига қараб базавий тариф ставкасига нисбатан 25 фоиздан 50 фоизгача ҳар ойлик устама ҳақ белгиланади.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 197
Рейтинг: 3
t
×